Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
ДЕПУТАТ ВА САЙЛОВЧИЛАР УЧРАШУВИ
янв.21
МТТ ларда хавфсизлик талаблари депутат назоратида
янв.21
«Маҳалла еттилиги» фаолияти эътиборда.
янв.21
Хусусий шифохоналардаги тиббий хизмат сифати депутатлар назоратида
янв.21
“Инсон” ижтимоий хизматлар марказида коррупциявий омилларни бартараф этиш масалалари ўрганилди
янв.21
Депутат ёшлар билан учрашди
янв.21
Маърифат маҳалласида хотин-қизлар билан ишлаш фаолияти ўрганилди
янв.21
Халқаро лойиҳалар ижроси, янги спорт аренаси ва депутат фаолияти диққат марказида.
янв.21
Битирувчи ёшларнинг мақсадлари қўллаб-қувватланди
янв.21
Депутат назорати.
СЕССИЯ ҚАРОРИ ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ

 Бугун Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши томонидан вилоят Кенгаши сессиясида қабул қилинган VII-19-22-6-0-K/26-сонли қарор ижросини таъминлаш, ажратилган маблағларнинг мақсадли ва самарали сарфланишини таҳлил қилиш мақсадида навбатдаги ўрганиш ишлари олиб борилди.

Жумладан, Янгиқўрғон туманидаги оғир тоифадаги “Обод” маҳалла фуқаролар йиғинида амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари жойига чиққан ҳолда кўздан кечирилди. Ҳудудда олиб борилаётган ишлар аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда замонавий қулайликларни шакллантиришга хизмат қилаётгани билан аҳамиятлидир. Хусусан, маҳаллада канализация тармоқларини янгилаш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Ўрганиш жараёнида мутасадди ташкилотлар томонидан бажарилаётган ишлар сифати, қурилиш жараёнларида белгиланган меъёр ва талабларга риоя этилиши, шунингдек, ажратилган маблағларнинг мақсадли йўналтирилиши атрофлича таҳлил қилинди. Аниқланган ҳолатлар юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилиб, айрим йўналишларда ишларни жадаллаштириш, белгиланган муддатларга қатъий амал қилиш ва сифат масаласига алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги қайд этилди.

Мазкур ўрганишларда Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг котибияти мудири Т.Гаппаров, вилоят Кенгаши депутатлари Н. Муҳаммадиева, Д. Хатамова ҳамда Янгиқўрғон тумани Кенгаши раиси Р.Мамажонов ва котибият ходимлари иштирок этдилар.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан бундай ўрганиш ишлари изчил давом эттирилиб, сессия қарорлари ижроси устидан депутатлик назоратини янада кучайтиришга устувор аҳамият қаратилади.

Slide 1 of 4