22-Саноат сайлов округидан сайланган депутат Х.Қодирова Маърифат маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, маҳаллада хотин-қизлар фаоли томонидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Ташриф давомида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб этиш, ижтимоий муҳофазага муҳтож оилалар билан манзилли ишлаш ҳамда муаммоларини ҳал этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, хотин-қизларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш ва даромадли меҳнат билан банд қилиш борасидаги вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашувда маҳаллада хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янада самарали ташкил этиш бўйича таклиф ва вазифалар белгилаб олинди.