Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Аҳолини бандлигини таъминлаш ишлари таҳлили
янв.21
Ёшлар билан очиқ мулоқот — янги ғоялар ва имкониятлар
янв.21
Ёшлар билан учрашув.
янв.21
Муносабат
янв.21
Депутат ҳудуддаги ишлар билан танишди
янв.21
Ахиллик маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари ўрганилди
янв.21
Маҳаллада бандликни таъминлаш ишлари таҳлил қилинди
янв.21
МУРОЖААТГА АМАЛИЙ ЕЧИМ: ФУҚАРО МАНФААТИ ТАЪМИНЛАНДИ
янв.21
Котибият кунлик иш фаолияти
янв.21
Ҳафталик иш режалар кўриб чиқилди
Ёшлар билан учрашув.

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, котибият мудири А. Мадумаров Ёшлар куни муносабати билан тумандаги
21-умумтаълим мактабида бўлиб, ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Ушбу учрашувда Қорақўрғон маҳалла фуқаролар йиғини раиси, профилактика инспектори ҳамда нуронийлар иштирок этдилар. Тадбир давомида ёшлар билан долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилиб, уларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланди.

Учрашув давомида ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, ёшларни спортга кенг жалб этиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида турли спорт мусобақалари ташкил этилгани ва ўтказилгани таъкидланди.

Тадбир доирасида ёшлар ўртасида бир қатор спорт мусобақалари ҳам ўтказилиб, иштирокчилар ўз маҳоратларини намоён этдилар. Бу каби мусобақалар ёшлар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши қайд этилди.

Тадбир якунида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ва бу каби учрашувлар келгусида ҳам давом эттирилиши таъкидланди.

Slide 1 of 19