Yangiliklar

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгашининг VII сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгашининг VII сессияси бўлиб ўтди. Сессияни халқ депутатлари туман Кенгаши депутати И.Қодиров олиб борди.

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан Янгиқўрғон туман ҳокими биринчи ўринбосари Р.Шомирзаевнинг 2024 йил 2 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-414-сонли қарорининг тумандаги ижроси юзасидан ахбороти тингланди.

Сўнг туман Иқтисодиёт ва молия бўлим бошлиғининг биринчи ўринбосари Д.Вахобовнинг, туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи ўринбосари Ф.Мамадалиева, туман Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими раҳбари Э. Хусановнинг, туман Кадастр палатаси раҳбари Д.Хасановларнинг ҳисоботлари тингланди.   

Шунингдек, сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг бир қатор қарорларининг ижросини таъминлаш тўғрисида масалалар кўриб чиқилди. Кўрилган ҳар бир масала бўйича муҳокамалар ўтказилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Slide 1 of 7