Yangiliklar

ҒАЛЛАЧИЛИКДА ГЕКТАРИДАН 100 ЦЕНТНЕР ҲОСИЛ ОЛИШ УЧУН ҲАР БИР ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ ТОМОНИДАН БИР ОЙЛИК САФАРБАРЛИК ЭЪЛОН ҚИЛИНГ – ҒАЛЛАЧИЛИКДА ИМКОНИЯТНИ БОЙ БЕРМАНГ!

 ҒАЛЛАЧИЛИКДА
ГЕКТАРИДАН 100 ЦЕНТНЕР ҲОСИЛ ОЛИШ УЧУН ҲАР БИР ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ ТОМОНИДАН БИР
ОЙЛИК САФАРБАРЛИК
ЭЪЛОН
ҚИЛИНГ

ҒАЛЛАЧИЛИКДА ИМКОНИЯТНИ
БОЙ БЕРМАНГ! 

  

  

Кегейли
тумани фермерлари кенгашининг фермерларга
 

МУРОЖААТИ 

Қадрли юртдошлар! 

Ҳурматли деҳқон ва фермерлар!  

  

Бугунги мураккаб глобал иқтисодий ўсиш шароитда, озиқ-овқат хавфсизлиги
дунё миқёсида долзарб масалага айланиб бораётган бир даврда, юртимизда қишлоқ
хўжалиги соҳасида мавжуд ресурслар ва имкониятлардан унумли фойдаланиш,
озиқ-овқат экинларини
икки баробарга кўпайтириш, сифатли ва юқори ҳосил олиш,
аграр соҳада янги иш ўринларини яратиш муҳим вазифалардан бири
эканлигини
барчамиз ҳис этиб турибмиз.
 

Республикамизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш,
ғалла бозорини эркинлаштириш бўйича ислоҳотларни изчил давом эттириш, ички
бозорни буғдой ва ун маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ҳамда уларнинг
нархлари барқарорлигини сақлашимизда Сиз азиз ғаллакорлардан бугундан бошлаб
экилган ғаллангизга қўшимча ишлов бериш ҳамда маҳаллий ва минерал ўғитларни
ўз вақтида беришни давр тақозо этмоқда.  

Шундай мураккаб паллада Сиз деҳқону-фермерлар
томонидан ҳар қачонгидан кўпроқ масъулият билан ёндошиб ишлашни давр тақозо
этмоқда.
 

Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган кўплаб Фармон
ва қарорлар Сиз, деҳқон ва фермерларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
етиштиришдаги улкан ютуқларингизга мустаҳкам замин яратмоқда.
 

Айнан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025
йил 9 декабрдаги “Пахтачилик ва ғаллачиликда ҳосилдорликни ошириш учун юқори
самарадор интенсив агротехнологияларни қўллашнинг қўшимча чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПҚ-370-сонли қарори билан фермерларга катта имтиёз ва ваколатлар
берилди. Жумладан, замонавий интенсив агротехнологияларни кенг жорий этиш, илм-фан
ютуқлари ва устоз-шогирд анъаналарига асосланган янги тизимни жорий этиш орқали
ҳосилдорликни ошириш, ҳосилдорликни ғаллачиликда 100 центнергача етказиш
борасида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди.Жумладан:
 

2026 йил ҳосилидан бошлаб ғаллани ўз маблағлари ёки
тижорат кредитлари ҳисобидан етиштириб, уни белгиланган тартибда биржа
савдолари ёки давлат ресурси учун реализация қилган қишлоқ хўжалиги
корхоналарига маҳсулот қийматининг 10 фоизи миқдорида субсидия берилади.
 

Шунингдек, сув тежовчи технологияларни жорий қилиш
борасида катта имтиёзлар берилгани ҳам фермерларимизни сувдан тежамкорлик билан
фойдаланишга ва ғалладан юқори ҳосил олишига рағбатлантиради.
 

Янги Ўзбекистонимизнинг бу йилги улкан ғалла хирмонини
омилкор деҳқонлар, фермерлар, сувчилар, агроном ва механизаторлар ҳамда
соҳанинг фидоий олимлари, тажрибали мутахассисларнинг заҳматли меҳнатлари
эвазига яратилишини ҳаммамиз ҳис қилиб турибмиз.
 

Деҳқонлар таъбири билан айтганда, “Йил йилга
ўхшамайди”, бугунги кунда ғалла майдонларини парваришлашда ўзгача агротехник тадбирларни
амалга оширишни давр шиддати тақоза этмоқда.
 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва “Ўзагроинспекция”нинг мутахассислари
томонидан ҳам ғалладан 100 центнер ҳосил олиш борасида ўн беш кунда фермерлар
томонидан амалга ошириладиган тадбирлар бўйича ўз тавсияларини ишлаб чиқиб, Сиз
фермерларга етказилди.
 

Ўзбекистон фермерлари кенгаши томонидан ғаллани озиқлантириш ва ривожини
таъминлаш борасида зарур агротехник тадбирларни амалга оширишда суст иш олиб
бораётган икки мингдан ортиқ фермер хўжаликлари фаолияти муҳокама қилиниб, йўл
қўйган қолоқликни қисқа муддатларда бартараф этилиши юзасидан огоҳ этилиб,
амалий тавсиялар бериб келмоқда.
 

   

Азиз миришкор деҳқон ва фермерлар! 

  

2026 йил ғалла ҳосилидан юқори даромад олишни таъминлаш бугунги куннинг
энг долзарб масаласи бўлиб турибди.
Ўзбекистоннинг
табиий иқлим шароити деҳқончилик учун, шу жумладан кузги буғдой етиштириш учун
қулай ҳисобланади.
 

 2026 йилда ҳар бир гектар ғалладан
100 центнердан ҳосил олиш учун биз деҳқон ва фермерлар бугундан ишни бошлаш
зарур бўлмоқда.
 

Ўзбекистон фермерлари кенгаши раёсати аъзолари,
тегишли соҳа олим ва мутахассислари томонидан ғалла етиштирувчи фермер
хўжаликларига ва кластерларга 2026 йилда ҳар бир гектар ғалладан
100 центнергача ҳосил олиш учун
қуйидаги ишларни амалга оширишни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз:
 

биринчидан, ҳар бир фермер хўжалиги томонидан ғалла майдонларини
яна бир бор кўздан кечириб, ривожидан орқада қолаётган майдонларни аниқлаб
олинг ҳамда ушбу майдонларда агротехник тадбирларни уюшқоқлик билан ташкил
этинг!
 

иккинчидан,
фермер хўжалиги раҳбарлари томонидан бу йил ғалладан
100 центнер ҳосил оламан деган шиор билан
“Бир ойлик сафарбарлик эълон қилинг”;  

учинчидан,
ғалла майдонларингизда бегона ўт, касаллик ва
зараркунандаларга қарши тизимли курашинг. Бунда қуйидагиларга жиддий эътибор
қаратинг. Жумладан:
 

Ғалла майдонларда “занг” касалликларига қарши
фунгицидлар билан, зараркунандалар
хасва ва ширага қарши акарицидлар билан кимёвий курашиш
ишларини ташкил этинг ҳамда бегона ўтларни турларига қараб гербицидлар билан
кимёвий ишлов беринг!
 

тўртинчидан, ғаллани баҳорги азотли ўғитлар билан иккинчи
озиқлантириш ишларин қисқа муддатда якунланг ҳамда пешма-пеш суғориш ишларини
ташкил этинг. Бунда,
 

 уч кун
муддатда барча майдонларга етарли азотли ўғитлар заҳирасини
яратинг ва қолоқ ғалла майдонларини яхшилаш мақсадида гектарига қўшимча
300 кг
азотли минерал ўғитлар билан баҳорги иккинчи озиқлантириб, ғалладан
баракали ҳосил олишга эришинг ҳамда биостимулятор ва суюқ
ўғитлар билан
суспензия камида 3-4 марта сепишни
ташкил этинг;
 

 бешинчидан, озиқлантирилган ғалла майдонларини баҳорги суғориш
ишларини ташкил этиб, қуйидаги тадбирларни амалга оширинг! Бунда,
 

- ғалла
майдонларини баҳорги суғоришда ҳар 5 гектарга 1 нафар тажрибали сувчиларни
бириктиринг;
 

 - сувни тўғри тақсимлаб, биринчи навбатда сув
бориши оғир бўлган ғалла майдонларини пешма-пеш ва фақат шарбат усулида туну
–кун суғоринг;
 

-сувчиларга
қулай шароитлар яратиш мақсадида озиқ-овқат, этик, фонар ва бошқа зарур
моддий-техника ресурслари билан таъминланг.
 

Олтинчидан, экилган ғалла майдонларида кундузи ва кечки пайтларда
ҳам далаларда чорва молларини боқиш ҳолатлари кўпаймоқда, шунинг учун майсани
пайҳондан ҳимоялаш мақсадида дала четларини четан билан ўрашни ташкил этинг;
 

еттинчидан, ғалла майдонида ёмғирлатиб суғоришни йўлга қўйиб,
давлат томонидан бериладиган субсидия маблағини олинг ҳамда ҳосилдорликниҳар гектарига
10-15 центнерга оширинг ва сувни 35-45 фоизгатежанг; 

саккизинчидан, об-ҳавонинг қулай кунларидан фойдаланиб, дала
атрофларини, ички ва хўжалик ариқларини тозаланг ҳамда
параллел равишда кўчат экиш ишларини якунланг; 

тўққизинчидан,ҳозирдан бошлаб ғалла ўрим-йиғим мавсумида
қатнашадиган комбайнларингизни шай ҳолатга келтиринг;
 

ўнинчидан, ҳар бир фермер хўжалиги бошлиғи тегишли
ташкилотлари билан ҳамкорликда ишларни янада жадаллаштириб, ғаллага қўшимча
озуқа бериб, юқоридаги тадбирларни амалга ошириб жорий йилда ғалла ҳосилини гектарига
100 центнергача етказиб, юқори даромад олишга эришинг. 

  

Ҳурматли деҳқон ва фермерлар, аграр соҳа ходимлари! 

Бу йил об-ҳаво ноқулай бўлишига қарамасдан ғалладан юқори ҳосил олиш
учун шундай меҳнат ташкил қилайликки, токи ҳар бир Ўзбекистонликман деган
деҳқон зафарларидан фахрлансин!
 

Барча деҳқон фермерларни ғалладан 100 центнер ҳосил олишга чорлаб,
иқтисодиётимизни юксалтиришга, она юртимиз янада обод бўлиши учун муносиб
ҳиссангизни қўшишга ҳамда
“Бир ойлик сафарбарлик ойи” мобайнида ғаллага
қўшимча ишлов беришга ва дала четларига кўчатлар ва озиқ-овқат экинларини
экишга даъват этамиз!
 

  

Кегейли тумани фермерлари кенгаши   

Slide 1 of 1