Бугун Халқ депутатлари Олтинкўл тумани
Кенгаши Котибияти биносида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан,
таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси ҳамкор вазирлик ва идоралар билан
ҳамкорликда ўтказилаётган "Энг яхши ижтимоий ташаббус" Республика кўрик-танловининг туман босқичи
бўлиб ўтди.
Мазкур танловда "Энг яхши ижтимоий
ташаббускор давлат органи", "Энг яхши ижтимоий ташаббускор нодавлат
нотижорат ташкилоти", "Энг яхши ижтимоий ташаббускор тадбиркорлик
субъекти", "Энг яхши ижтимоий ташаббускор фуқаро"
номинацияларининг ғолиблари аниқланди ҳамда уларга диплом ва эсдалик совғалари
топширилди.