Yangiliklar

Kengashlar

Du
Se
Cho
Pa
Ju
Sha
Yak
12 феврал 2026

Xalq deputatlari Oltinkoʻl tuman Kengashining 13-sessiya yigʻilishi oldidan doimiy komissiya yigʻilishi boʻlib oʻtdi. Yigʻilishda 5 ta masala muhokama qilinib, sessiya kun tartibiga kiritildi.

imgXalq deputatlari Oltinkoʻl tuman Kengashining 13-sessiya yigʻilishi oldidan doimiy komissiya yigʻilishi boʻlib oʻtdi. Yigʻilishda 5 ta masala muhokama qilinib, sessiya kun tartibiga kiritildi.
30 январ 2026

Ёшлар тарбияси ва жиноятчиликка қарши кураш маҳалладан бошланади

imgОлий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муқаддасхон Аҳмедова Олтинкул тумани 42-мактаб ўқувчи қизлар билан давра суҳбати ўтказди. Учрашувда эрта турмушнинг салбий оқибатлари, ёшлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди. Учрашув давомида “Креатив тадбиркор ёшлар” лойиҳаси ҳақида ҳам кенг тушунчалар берилди. Лойиҳа доирасида ёшларга ўз тадбиркорлик салоҳиятини ривожлантириш, янги ғоя ва ташаббусларини амалиётга татбиқ этиш, ижтимоий фаолликни ошириш ҳамда маҳалла ва жамият ривожига ҳисса қўшиш имкониятлари батафсил тушунтирилди. Маҳалла ва мактабларда олиб борилаётган бундай учрашувлар жиноятчиликка қарши кураш ва ёшлар тарбиясида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, давлатимиз раҳбарининг устувор вазифаларини ҳаётий амалга оширишга хизмат қилади.
29 январ 2026

Жиноятчиликка қарши кураш маҳалладан бошланади

imgПрезидентимиз Ш. Мирзиёевнинг жиноятчиликни камайтириш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўтказган йиғилишда белгиланган устувор вазифалар ҳудудларда амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, хавфсизликни мустаҳкамлаш ишлари маҳалладан бошланиши лозим, чунки ҳар бир оила тинчлиги бутун давлат хавфсизлигига ҳисса қўшади. Шу мақсадда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муқаддасхон Аҳмедова Олтинкул тумани “Сарой-1” МФЙ фаолияти билан яқиндан танишди. Учрашув давомида маҳаллада жиноятчилик ҳолатларини барвақт аниқлаш ва олдини олиш, аҳоли билан профилактик ишлар самарадорлигини ошириш, ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди. Манзилли ва амалий чора-тадбирлар маҳаллада тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, аҳоли хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва жиноятчилик ҳолатларини камайтиришга қаратилган бўлиб, давлатимиз раҳбарининг устувор вазифаларини ҳаётий амалга оширишга хизмат қилади.
19 январ 2026

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини ҳаётга изчил татбиқ этиш

imgЎзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини ҳаётга изчил татбиқ этиш, унинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда амалий ижросини янада такомиллаштириш мақсадида  туман солиқ инспекцияси, туман маънавият бўлими, маҳалла раислари, маҳалла ёшлар етакчилари ҳамда туман Кенгаши депутатлари иштирокида тегишли муҳокамалар ташкил этилди. Мазкур муҳокамалар давомида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг асосий устувор йўналишлари, жумладан, инсон қадрини улуғлаш, аҳоли турмуш даражасини ошириш, иқтисодиётни барқарор ривожлантириш, ижтимоий соҳани такомиллаштириш, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг масъулияти ва ролини кучайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Муҳокамалар жараёнида халқ депутатлари Олтинкўл тумани Кенгаши котибият мудири У.Холматов томонидан стратегияда белгиланган вазифаларнинг ҳудудлар кесимидаги ижроси таҳлил қилиниб, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш юзасидан аниқ таклиф ҳамда тавсиялар берилди.