Республикамизда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари изчил давом этмоқда. Шу доирада халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Аралов Латифжон Махмудович томонидан ўз сайланган ҳудудларида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Депутат томонидан тумандаги 31-сонли умумтаълим мактабида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди.
Депутат таълим муассасаси иситиш тизими, электр таъминоти, қувурлар ҳолати ҳамда санитар-гигиеник шароитларини текшириб чиқишди. Аниқланган айрим камчиликларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга тегишли тавсиялар берилди.
Ўрганиш жараёнида депутат аҳолининг фикр-мулоҳазаларини тинглаб, ижтимоий инфратузилма обектларининг барқарор фаолиятини таъминлаш бўйича таклифларни ўрганилди.
Якунда халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутатлари томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари устидан доимий депутатлик назорати ўрнатилганлиги таъкидланди.