Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

ҚОРАПОЛВОН–РАДИВОН КЎПРИГИНИ ҚАЙТА ҚУРИШ ЛОЙИҲАСИ ЎРГАНИЛДИ
ҚОРАПОЛВОН–РАДИВОН КЎПРИГИНИ ҚАЙТА ҚУРИШ ЛОЙИҲАСИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг 18-Қораполвон сайлов округи депутати Қодиров Икромжон Жўраевич томонидан Қораполвон ва Радивон маҳаллаларини боғловчи кўприкни қайта қуриш лойиҳаси ўрганилди.
Ўрганиш давомида лойиҳа ҳужжатлари, кўприкнинг техник ҳолати, қурилишда фойдаланиладиган конструкциялар, транспорт ва пиёдалар ҳаракати учун яратиладиган шароитлар кўриб чиқилди.
Лойиҳа қиймати 4,5 миллиард сўм бўлиб, кўприкнинг умумий узунлиги 42 метр, кенглиги эса 12,2 метрни ташкил этади. Лойиҳада транспорт воситалари қатнови билан бирга, пиёдалар учун ҳам хавфсиз йўлаклар барпо этиш назарда тутилган.
Депутат қурилиш ишларини белгиланган талаблар асосида сифатли амалга ошириш, аҳоли хавфсизлиги ва қулайлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
Мазкур кўприкнинг қайта қурилиши маҳаллалар ўртасидаги транспорт қатновини яхшилаш, аҳоли учун қулай ва хавфсиз ҳаракатланиш шароитларини яратишга хизмат қилади.
Slide 1 of 2