САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШУВ:
Жорий йилнинг 17 январь куни тумандаги "Пахтакор" маҳалласида ҳудуддан сайланган депутат О.Худойқулов ва халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири З.Қудратовлар аҳоли ва сайловчилар билан учрашди. Учрашув давомида бугунги кунда юртимизда аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида маълумот бериб ўтилди. Шунингдек “Ўзбекистон-2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси тўғрисида йиғилганларга атрофлича тушунчалар берилди ва лозим бўлса қарор лойиҳаси учун таклифлар билдиришлари мумкинлиги айтиб ўтилди. Бундан ташқари ҳудуддаги аҳолини қийнаётган муаммолар юзасидан мурожаатлар тингланиб, муаммолар юзасидан тегишли тартибда депутатлик сўровлари киритилиши режалаштирилди