Бугун Ўзбекистон дунё саҳнасида тинчликсевар, очиқ ва прагматик сиёсат юритувчи давлат сифатида эътироф этилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 19–22 май кунлари Венгрия ва Словенияга амалга оширган расмий ташрифлари ҳам ана шу сиёсий юришнинг мантиқий давомидир.
Бугун мамлакатлар ўртасида парламентлар, ҳукуматлар, вазирликлар ва ҳудудлар даражасида ўзаро манфаатли мулоқот ва ҳамкорлик фаол йўлга қўйилган.
Эътиборга молик жиҳат шундаки, ташриф доирасида транспорт ва йўл инфратузилмасини янгилаш, логистика марказлари қуриш, қурилиш материаллари, тўқимачилик ва фармацевтика саноатини ривожлантиришга оид янги лойиҳалар бўйича ва яна шунингдек бошқа кўплаб муҳим масалалар бўйича келишувларга эришилди.
Қудратов Зоҳид Музаффарович
Халқ депутатлари Навбаҳор тумани Кенгаши депутати