Yangiliklar

ДЕПУТАТ --ҚУРУВЧИЛАР ҲУЗУРИДА.

 Аҳолининг уй-жойга бўлган талаби юқори. Шу билан бирга шаҳарсозлик андозалари асосида замонавий, пишиқ, пухта, сифатли кўп- қаватли уй-жойлар шаҳар кўрки ҳамдир.  

Кейинги йилларда туманимизда шундай уйлар сони кўпайиб бормоқда. "Замонага мос, чиройли, чидамли, рақабатбардош уй қураман" дегувчилар ҳам тендерда ғолиб чиқиб, қурилиш ишларини олиб бораётир.  

Ромитан туман Кенгаши депутати Махфират Атоева Афросиёб маҳалласида қад ростлаётган "Silver Avenie" МЧЖ га қарашли, 5-қаватли, 55 квартирали уйларни бунёд этаётган қурувчилар билан суҳбатлашди.  

Аҳоли талабларидан келиб чиққан ҳолда қурилишнинг нечоғли мустаҳкамлиги ҳақида МЧЖ раҳбари Файзи Пирмаҳмадов билан суҳбатлашди. Қурувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди.  

Slide 1 of 1