#24_masala
✅Котибият "Иш режа асосида“
🏘 КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ДАСТУРЛАРИ — ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ ОСТИДА
Халқ депутатлари Наманган тумани Кенгаши бош мутахассиси О.Юсупов, шунингдек, 19-Қурама сайлов округи депутати Атабаева Гулмира Маҳмудовна иштирокида Қурама маҳалла фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчиси томонидан камбағалликни қисқартириш дастури доирасида аҳолига ажратилган имтиёзли кредитларнинг мақсадли ишлатилиши юзасидан уйма-уй ўрганишлар амалга оширилди.
Ўрганиш жараёнида кредит маблағлари ҳисобидан йўлга қўйилган тадбиркорлик фаолияти, оилаларнинг даромад манбалари, яратилган иш ўринлари ҳамда фуқароларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди. Шунингдек, ажратилган кредитларнинг белгиланган мақсадларда сарфланаётгани ва уларнинг аҳоли турмуш даражасини яхшилаш ҳамда камбағалликдан чиқаришга қўшаётган ҳиссаси ўрганилди.
Депутатлик назорати давомида аниқланган ҳолатлар юзасидан масъулларга тегишли тавсиялар берилди ҳамда давлат томонидан ажратилаётган имтиёзли молиявий ресурслардан самарали ва манзилли фойдаланиш юзасидан амалий таклифлар билдирилди.
Бундай ўрганишлар давлат дастурлари ижросини таъминлаш, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш, шунингдек, камбағалликни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирлар самарадорлигини янада кучайтиришга хизмат қилади.