#24_masala
✅Хафталик "Иш режа асосида“⚖️ ҚАРОР ИЖРОСИ ЖОЙИДА ЎРГАНИЛДИ: БАЖАРИЛГАН ИШЛАР СИФАТИ ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ ОСТИДА
Халқ депутатлари Наманган тумани Кенгашининг 2026 йил 5 июндаги VII-21-54-6-82-К/26-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Туман Кенгашининг 22-Саховат сайлов округи депутати Нажмиддин Умаров ҳамда Кенгаш бош мутахассиси Мансур Қурбонов томонидан қарорда белгиланган манзилга чиқиб, амалга оширилган қурилиш ва ободонлаштириш ишларининг сифати ҳамда ижро ҳолати жойида ўрганилди.
Ўрганиш давомида қарор асосида белгиланган ишлар тўлиқ кўздан кечирилиб, бажарилган қурилиш-монтаж, ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилаш ишларининг амалдаги ҳолати таҳлил қилинди. Шунингдек, объектларда қурилиш меъёрлари ва техник талабларга риоя этилганлиги, ишлар ўз вақтида ва белгиланган лойиҳа талаблари асосида бажарилганлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Жойида олиб борилган мониторинг натижаларига кўра, қарор ижроси доирасида режалаштирилган ишлар сифатли ва белгиланган талаблар асосида бажарилгани, қурилиш ва ободонлаштириш ишларида камчиликлар аниқланмагани қайд этилди. Амалга оширилган ишлар аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ҳудуд инфратузилмасини янада яхшилаш ҳамда фуқароларнинг турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилаётгани таъкидланди.
Депутатлик назорати жараёнида масъул ташкилотлар ва ижрочи корхоналарга эришилган натижаларни сақлаб қолиш, барпо этилган объектлардан самарали фойдаланиш ҳамда уларни доимий назорат ва техник хизмат билан таъминлаш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
Халқ депутатлари Наманган тумани Кенгаши томонидан қабул қилинган қарорлар ижросини жойларда мунтазам ўрганиш ва депутатлик назоратини кучайтириш орқали аҳоли манфаатларини таъминлаш ҳамда давлат дастурлари ижросининг самарадорлигини ошириш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.