35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
СЕССИЯ КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР ЮЗАСИДАН ТУМАН ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИДАГИ ИЧКИ ДОРИХОНАДА АМАЛИЙ ЎРГАНИШ ЎТКАЗИЛДИ
янв.21
#24_masala ✅Хафталик "Иш режа асосида“⚖️ ҚАРОР ИЖРОСИ ЖОЙИДА ЎРГАНИЛДИ: БАЖАРИЛГАН ИШЛАР СИФАТИ ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ ОСТИДА
янв.21
#24_masala ✅Котибият "Иш режа асосида“ 🏘 КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ДАСТУРЛАРИ — ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ ОСТИДА
янв.21
#24_masala ✅Котибият "Иш режа асосида“ 🔷“Ёшлар масалалари – депутатлик назоратининг устувор йўналиши
янв.21
#24_masala ✅Котибият "Иш режа асосида“ Маҳалла раиси раҳбарлигидаги «маҳалла еттилиги» фаолияти: муаммолар қандай ҳал этилмоқда ва тизимда қандай камчиликлар мавжуд?
янв.21
#24_masala ✅Котибият "Иш режа асосида“ Ижтимоий хизматлар сифати ва нафақа тайинлаш жараёнлари ўрганилди.
янв.21
#24_masala ✅Котибият "Иш режа асосида“ Депутатлик назорати амалда:Эшабод маҳалласида “еттилик” фаолияти ўрганилди
янв.21
⚡️ ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ АСОСИДА АҲОЛИ МУРОЖААТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
⚖️ ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ АСОСИДА АҲОЛИ МУРОЖААТИГА АМАЛИЙ ЕЧИМ ТОПИЛДИ
янв.21
Халқ депутатлари Наманган туман Кенгаши депутати Холиқов Хасанбой Комилович томонидан ўтказилган учрашувда ахоли томонидан кўтарилган муаммолар атрофлича ўрганилди.
#24_masala ✅Котибият "Иш режа асосида“ Маҳалла раиси раҳбарлигидаги «маҳалла еттилиги» фаолияти: муаммолар қандай ҳал этилмоқда ва тизимда қандай камчиликлар мавжуд?

#24_masala
✅Котибият "Иш режа асосида“ Маҳалла раиси раҳбарлигидаги «маҳалла еттилиги» фаолияти: муаммолар қандай ҳал этилмоқда ва тизимда қандай камчиликлар мавжуд?

Халқ депутатлари Наманган тумани Кенгаши бош мутахассиси М.Қурбанов шунингдек,19-Қурама сайлов округи депутати Атабаева Гулмира иштирокида Қурама МФЙда маҳалла раиси раҳбарлигида фаолият юритувчи «маҳалла еттилиги»нинг зиммасига юклатилган вазифалар ижроси жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Ўрганишлар давомида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш, бандликни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, хотин-қизлар ва ёшлар билан ишлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда ҳудуддаги ижтимоий масалаларни ҳал этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Шунингдек, фаолият давомида учраётган тизимли камчиликлар, ижроси кечикаётган вазифалар, идоралараро ҳамкорлик самарадорлиги ҳамда аҳоли мурожаатларининг ечими бўйича амалга оширилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўрганиш якунлари бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиб, уларнинг ижроси депутатлик назоратига олинди.
Депутатлик назоратининг асосий мақсади — муаммоларни қайд этиш эмас, балки уларнинг ўз вақтида ва самарали ҳал этилишига кўмаклашиш ҳамда маҳалладаги бошқарув самарадорлигини оширишдан иборат.

Slide 1 of 2