Yangiliklar

Янгилик

Наманган тумани ҳокими Кенгаш раиси Садритдин Мўминов тумандаги Саноат корхоналаридан бири "NODIRSHOX" корхонаси фаолияти билан яқиндан танишди.

Ўрганиш давомида корхонада амалга оширилаётган ишлаб чиқариш жараёнлари, мавжуд технологиялар, ишчи-ходимлар учун яратилган шароитлар ва маҳсулот экспорт салоҳияти билан танишди. Шунингдек, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, экспортни кучайтириш, янги иш ўринлари яратиш ва ташқи бозорда рақобатбардош маҳсулотлар етиштириш бўйича фикр алмашилди.

Корхона раҳбариятига маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, экспорт ҳажмини ошириш ва инновацион ёндашувларни жорий этиш юзасидан тавсияларини берди.

Slide 1 of 1