КЎКЁР МФЙДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Абдуллаев Ҳуснимуҳаммад Нурмуҳаммедович томонидан сайлов округидаги Кўкёр маҳалла фуқаролар йиғинида амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари ўрганилди. Лойиҳа доирасида Тинчлик ва Бахт кўчаларида: 🔹 1,5 километр ички йўлни асфальтлаш; 🔹 1,5 километр пиёдалар йўлакчасини қуриш; 🔹 1,5 километр узунликда лотоклар ўрнатиш; 🔹 83 дона кўча ёритиш чироғини ўрнатиш; 🔹 13 та ўриндиқ ва 10 та чиқинди қутисини жойлаштириш режалаштирилган. Мазкур ишлар учун республика бюджетидан 2 миллиард 700 миллион сўм маблағ ажратилган. Пудратчи — «AVTO YO‘LLARI INSHOOTLAR QURISH» МЧЖ. Айни пайтда қурилиш ишлари бошланган бўлиб, пиёдалар йўлакчаси учун ер майдонини текислаш ишлари олиб борилмоқда. Депутат томонидан ишларни белгиланган муддатда ва сифатли амалга ошириш, қурилиш жараёнида аҳоли учун қулайлик ва хавфсизликни таъминлаш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.