Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
DEPUTAT SO‘ROVI YUBORILDI
янв.21
Obod mahalla – umumiy mas’uliyat: “Bahor” mahallasini obodonlashtirish yuzasidan aniq vazifalar belgilandi
янв.21
Yoshlar – kelajak bunyodkorlari: sportchilar bilan ochiq muloqot
янв.21
“Shahar Kengashi deputati, hokim hamda migratsiyadagi yoshlar” uchrashuvi bo‘lib o‘tdi
янв.21
.Namanganda 1-sonli kasb-hunar maktabida dual ta’lim tizimi samarasi o‘rganildi
янв.21
DEPUTAT TOMONIDAN O‘RGANISH ISHLARI OLIB BORILDI
янв.21
📌 DEPUTAT TOMONIDAN O‘RGANISH ISHLARI OLIB BORILDI
янв.21
KENGASH QARORI TASDIQLANDI
янв.21
Namanganda “Iqtidor maktab ansambli” tanlovining shahar bosqichi bo‘lib o‘tdi
янв.21
Boburshoh mahallasida ichki ko‘chalar asfaltlandi
КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАРДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
 КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАРДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши раиси Мамажонов Равшан Раҳмонжонович, доимий комиссия раислари Қодиров Икромжон Жўраевич, Отабоев Фахриддин Жўрабоевич ҳамда Кенгаш котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна томонидан тумандаги кўп қаватли уйлар ҳудудида амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари ўрганилди.
Мазкур ишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги «Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–48-сонли қарори ижросини таъминлаш доирасида амалга оширилмоқда.
Қарорга асосан, 2026 йилда республика бюджети маблағлари ҳисобидан 1 млрд 29 млн сўм ажратилиб, қуйидаги ишларни бажариш белгиланган:
🔹 Водий МФЙ, Шараф кўчасидаги 10- ва 14-сонли кўп қаватли уйлар ҳудудида замонавий болалар ўйин майдончасини қуриш;
🔹 Обод МФЙ, Чортоқ кўчасидаги 4- ва 5-сонли кўп қаватли уйлар ҳудудида болалар ўйин майдончасини барпо этиш;
🔹 Водий МФЙ, Шараф кўчасидаги 5- ва 8-сонли уйлар атрофида 500 квадрат метр пиёдалар йўлагини бетонлаш;
🔹 Водий МФЙ, Шараф кўчасидаги 7- ва 10-сонли уйлар ҳудудида 200 погон метр ирригация тармоғини қуриш.
Мазкур объектлар бўйича қурилиш ва ободонлаштириш ишларининг шартнома қиймати 815 млн 24 минг 822 сўмни ташкил этиб, ишларни 2026 йил 25 ноябрга қадар якунлаш белгиланган.
🌳 Шунингдек, қарорнинг 4-иловаси 6-бандига мувофиқ, Янгиқўрғон туманида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўп қаватли уйлар атрофини кўкаламзорлаштириш учун республика бюджетидан 250 млн сўм ажратилиши кўзда тутилган.
🏢 Бундан ташқари, 2026 йилда жами 354 млн сўм маблағ ҳисобидан 3 та кўп қаватли уйнинг кириш йўлаклари ва фасад қисмларини таъмирлаш, кодли қулфлар ҳамда тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш, шунингдек, мукаммал таъмирлаш ишларини амалга ошириш белгиланган.
Мазкур маблағнинг 177 млн сўми маҳаллий бюджетдан, қолган 177 млн сўми бошқарув компанияси ва аҳоли маблағлари ҳисобидан шакллантирилиши режалаштирилган.
Ўрганиш давомида қурилиш ишларининг лойиҳа талабларига мувофиқлиги, сифат даражаси, белгиланган муддатларга риоя қилиниши ҳамда ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Масъулларга ишларни сифатли ташкил этиш, аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф қилиш, ҳудудларда хавфсизлик талабларига қатъий риоя этиш ва объектларни белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
Ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида аҳолини йиллар давомида қийнаб келаётган муаммолар бартараф этилиб, кўп қаватли уйлар атрофида обод, хавфсиз ва замонавий муҳит яратилади.
Slide 1 of 2