Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши раиси ташаббуси билан семинар ташкил этилди
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг ўн саккизинчи сессияси бўлиб ўтди
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг доимий комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
Маҳаллада Президент Мурожаатномаси тарғиботи
янв.21
Xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlari raislari hamda hokimlar uchun o‘quv seminarlari davom etmoqda
янв.21
“Ўзбекистон – 2030”
янв.21
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг янгиланаётган лойиҳаси жамоатчилик мухокамасида
янв.21
Маҳалла — ислоҳотлар марказида
янв.21
Маҳалла эҳтиёжлари — эътибор марказида
янв.21
Xalq deputatlari Namangan viloyati Kengashining oʻn oltinchi sessiyasi boʻldi.
Коррупциянинг олдин олиш, Коррупциявий омилларни бартараф этиш

Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида коррупцияга қарши курашиш миллий Кенгашининг сайёр мажлисида кўтарилган масала юзасидан, Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши Котибияти ташаббуси билан  Ҳазорасп туман  тиббиёт бирлашмаси да “Коррупциянинг олдин олиш, Коррупциявий омилларни бартараф этиш” мавзусида ўтказилган амалий тадбирлар якуни бўйича кенгайтирилган йиғилиш ташкил этилди. Йиғилишда, халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши депутатлари Гулнора Матмуротова, Дилдора Бабаджанова, халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши раиси Сухроббек Қурёзов, халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши Котибияти Мудири Машъал Ваисовлар хамда туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлар қатнашди.

Сўзга чиққан депутатлар, Коррупцияга қарши курашиш ва коррупциявий омилларни бартараф этиш фаолиятини кучайтириш бўйича туман тиббиёт бирлашмасидаги ўрганиш натижалари бўйича батафсил тушунтиришлар бердилар.

Шундан сўнг, Коррупциянинг олдини олиш ва унга олиб борувчи омилларни бартараф этиш бўйича тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Бундан кейин хам,  ушбу йўналишдаги ишларимизни изчил давом қилдириб, депутатларимиз билан биргаликда, жонбозлик кўрсатиб, ситқи-дилдан харакат қилимиз.

Slide 1 of 1