Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг ўн саккизинчи сессияси бўлиб ўтди
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг доимий комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
Маҳаллада Президент Мурожаатномаси тарғиботи
янв.21
Xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlari raislari hamda hokimlar uchun o‘quv seminarlari davom etmoqda
янв.21
“Ўзбекистон – 2030”
янв.21
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг янгиланаётган лойиҳаси жамоатчилик мухокамасида
янв.21
Маҳалла — ислоҳотлар марказида
янв.21
Маҳалла эҳтиёжлари — эътибор марказида
янв.21
Xalq deputatlari Namangan viloyati Kengashining oʻn oltinchi sessiyasi boʻldi.
янв.21
Namanganda Senatorlar va yoshlar uchrashuvi o'tkazildi
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг ўн саккизинчи сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг ўн саккизинчи сессияси бўлиб ўтди

Наманган шаҳридаги “Маърифат маскани”да бўлиб ўтган сессия ишини халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси Солижон Мўминов бошқарди. Унда вилоят ижтимоий-иқтисодий ҳаётига тааллуқли бўлган 20 га яқин турли масалалар кўриб чиқилди.

 Жумладан, вилоятда қонунийликни мустаҳкамлаш, ҳуқуқ-тартиботни кучайтириш ҳамда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси бўйича 2025 йил давомида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар тўғрисида вилоят прокурори У.Мадраҳимов, вилоят ИИБ бошлиғи Ш.Алиев, маҳаллий бюджетга ўтган 2025 йил учун белгиланган прогноз кўрсаткичлари ижросини таъминлаш борасида олиб борилган ишларнинг натижалари ва келгусидаги вазифалар юзасидан вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Ш.Имомовнинг ҳисоботлари тингланди.

 Сессияда, шунингдек, вилоятда норма ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш соҳасида амалга оширилган ишлар, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш, йўлларда инсон хавфсизлигини таъминлаш, молия-иқтисод соҳасига оид бир қатор масалалар ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

Кўриб чиқилган ҳар бир масала бўйича депутатларнинг саволларига жавоб қайтарилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Сессия ишида Наманган вилояти ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Шавкатжон Абдураззоқов қатнашди ва сўзга чиқди.

Slide 1 of 9