Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Маҳалла эҳтиёжлари — эътибор марказида

Маҳалла эҳтиёжлари — эътибор марказида

 🔴Наманган вилояти Кенгаши депутати Улуғой Одилова Поп туманидаги “Янгичек” МФЙда жойлашган, 2022 йилда фаолияти тўхтатилган мактабгача таълим ташкилоти биноси ҳолатини ўрганди. 

   Маҳалла фаоллари билан ўзаро фикр алмашиш натижасида ушбу бинодан самарали фойдаланиш мақсадида уни туман тиббиёт бирлашмаси балансига ўтказиб, Оилавий шифокорлик поликлиникаси сифатида фойдаланиш бўйича келишувга эришилди.

 🔴Шунингдек, депутат “Миришкор” маҳалласида истиқомат қилувчи якка-ёлғиз пенсионер Нишонбой Деҳқонов ҳолидан хабар олди.

   Қиш-қировли кунларда ёлғиз яшовчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш шароитини доимий ўрганиб бориш юзасидан маҳалла еттилигига тегишли тавсиялар берилди.

🌐Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Slide 1 of 2