Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши раиси ташаббуси билан семинар ташкил этилди
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг ўн саккизинчи сессияси бўлиб ўтди
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг доимий комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
Маҳаллада Президент Мурожаатномаси тарғиботи
янв.21
Xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlari raislari hamda hokimlar uchun o‘quv seminarlari davom etmoqda
янв.21
“Ўзбекистон – 2030”
янв.21
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг янгиланаётган лойиҳаси жамоатчилик мухокамасида
янв.21
Маҳалла — ислоҳотлар марказида
янв.21
Маҳалла эҳтиёжлари — эътибор марказида
янв.21
Xalq deputatlari Namangan viloyati Kengashining oʻn oltinchi sessiyasi boʻldi.
Янгилик

Ёшлар билан очиқ мулоқот – ислоҳотлар самараси кафолати

Халқ депутатлари Наманган туман Кенгаши депутати, ЎзЛиДеП Наманган туман Кенгаши раиси Турсунов Абдуғоффор Баннаевич томонидан ҳудудларда ёшлар билан навбатдаги учрашув ўтказилди.

Мазкур мулоқот Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил учун Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда ташкил этилди. Учрашувда ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни ислоҳотлар жараёнига кенг жалб этиш, тадбиркорлик, бандлик, таълим ва инновация соҳаларидаги имкониятлар ҳақида атрофлича фикр алмашилди.

Абдугоффор Турсунов ўз сўзида Президент Мурожаатномасида ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилганини, уларни қўллаб-қувватлаш, билимли ва рақобатбардош авлодни тарбиялаш энг муҳим вазифалардан эканини таъкидлади.

Учрашув давомида ёшлар томонидан билдирилган таклиф ва ташаббуслар диққат билан тингланиб, уларнинг ечими бўйича аниқ таклифлар илгари сурилди. Бундай учрашувлар ёшлар билан очиқ мулоқотни янада мустаҳкамлашга, уларнинг келажакка бўлган ишончини оширишга хизмат қилмоқда.

Slide 1 of 5