Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши раиси ташаббуси билан семинар ташкил этилди
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг ўн саккизинчи сессияси бўлиб ўтди
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг доимий комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
Маҳаллада Президент Мурожаатномаси тарғиботи
янв.21
Xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlari raislari hamda hokimlar uchun o‘quv seminarlari davom etmoqda
янв.21
“Ўзбекистон – 2030”
янв.21
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг янгиланаётган лойиҳаси жамоатчилик мухокамасида
янв.21
Маҳалла — ислоҳотлар марказида
янв.21
Маҳалла эҳтиёжлари — эътибор марказида
янв.21
Xalq deputatlari Namangan viloyati Kengashining oʻn oltinchi sessiyasi boʻldi.
Депутатлар соғлиқни сақлаш тизимидаги янгиликлар бўйича аҳоли билан учрашув ўтказди

Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши депутати, O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси, партия депутатлик гуруҳи раҳбари, Қорасув шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Х.А. Халилова томонидан З.М. Бобур МФЙ ва Уч Тегирмон МФЙ маҳалла еттилиги ходимлари ҳамда маҳалла фаоллари билан учрашув ўтказилди. Учрашув давомида 2026 йилда жорий этиладиган асосий тиббий ислоҳотлар бўйича тушунтиришлар берилди.

Учрашувда қуйидаги ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди:

Оила шифокори ва фуқаро ўртасида битим имзоланиши.

Оила шифокорини фуқаролар томонидан эркин танлаш имконияти.

Тиббий кўрикдан йилда бир марта ўтиш, тавсияларга амал қилиш, болаларни эмлатиш каби мажбуриятлар белгилаб қўйилиши.

Битим шартлари бажарилмаса — тиббий хизматлар пулли амалга оширилиши.

Поликлиникаларда ЭКГ, УТТ, рентген хизматларининг бир жойда жойлаштирилиши.

Барча ҳисобот ва бланкаларнинг электрон шаклга ўтказилиши.

28 хил дори воситасининг электрон рецепт орқали бепул берилиши.

Шифохоналарга электрон йўлланма орқали ётқизиш тартиби.

Марказлаштирилган автоматлаштирилган лаборатория хизмати ташкил этилиши.

Маҳалла фаоллари томонидан берилган саволларга батафсил жавоблар берилди.

Slide 1 of 5