Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Ёшлар камолоти йўлидаги амалий ишлар эътироф этилди

Аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, оммавий спортни ривожлантириш ҳамда спорт инфратузилмасини мустаҳкамлашда амалга оширилаётган ишлар доирасида 1-Шўртепа округидан сайланган туман Кенгаши депутат А.Худайбердиев туман техникумидаги бўлди.

Ташриф давомида техникумдаги спорт заллари, мавжуд спорт анжомлари, уларнинг техник ҳолати ва жиҳозланиш даражаси атрофлича кўздан кечирилди. Қайд этилганидек, ўқувчи-ёшларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиши учун барча зарур шароитлар яратилган. Спорт залларининг тартибли ҳолати, анжомларнинг етарлилиги ва замонавий жиҳозлар билан таъминлангани алоҳида эътироф этилди.

Шунингдек, маҳаллалар, умумтаълим мактаблари, коллеж ва академик лицейларда ҳам спорт инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган ишлар изчил давом этаётгани, ёшлар учун қулай ва хавфсиз муҳит яратишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Бугун яратилаётган ана шундай имконият ва шароитлар ёш авлоднинг соғлом, баркамол ва ҳар томонлама ривожланган шахс бўлиб вояга етишига хизмат қилади. Бу эса келажак пойдеворини мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадамдир.

Slide 1 of 4