ҚОРАПОЛВОН ОП ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши раиси Мамажонов Равшан Раҳмонжонович, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна ҳамда 14-Тошкент сайлов округи депутати Юлдашев Турсунпўлат Ҳакимбекович томонидан Қораполвон оилавий поликлиникаси фаолияти жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати, муассасанинг моддий-техник базаси, беморларни бепул дори-дармон воситалари билан таъминлаш ҳолати ҳамда мавжуд муаммолар таҳлил қилинди.
Шунингдек, муассаса биноси узоқ йиллардан буён таъмирланмаганлиги сабабли айрим хоналарнинг ҳолати талаб даражасида эмаслиги, бинода жорий ва капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш зарурлиги қайд этилди.
Ўрганиш якунлари бўйича поликлиника биносини таъмирлаш ва тиббиёт муассасасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун тегишли маблағлар ажратиш юзасидан масъул ташкилотларга таклифлар киритиш ҳамда масалани доимий назоратда сақлаш бўйича келишиб олинди.
Фуқароларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, аҳолининг саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббиёт муассасаларида муносиб шарт-шароитлар яратиш борасидаги ишлар изчил давом эттирилади.