ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Темирова Феруза Алиакбаровна томонидан Ўрта маҳалласида бўлиб, хотин-қизлар фаолининг фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида маҳаллада хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан ишлаш ҳамда муаммоларни барвақт аниқлаш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Шунингдек, хотин-қизлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, касб-ҳунарга йўналтириш, ёш қизларни таълим ва тарбияга жалб этиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Депутат томонидан маҳаллада хотин-қизлар муаммоларини ўз вақтида ўрганиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш муҳим вазифалардан бири экани таъкидланди.