Жаңалықлар

“ОҒИР ТУМАН” ДАСТУРИ ДОИРАСИДА ТИЛЛАТЕПА МФЙДА ИНФРАТУЗИЛМА ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

“ОҒИР ТУМАН” ДАСТУРИ ДОИРАСИДА ТИЛЛАТЕПА МФЙДА ИНФРАТУЗИЛМА ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
“Оғир туман” дастури ижросини таъминлаш мақсадида Янгиқўрғон тумани Тиллатепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш, мавжуд инфратузилмани яхшилаш ҳамда маҳалла қиёфасини ободонлаштириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Юлдашев Ғолибжон Турғунпўлатович томонидан ўз сайлов округида жойлашган Тиллатепа маҳалласида амалга оширилаётган инфратузилма ишлари жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Дастур доирасида ҳудудда суғориш тизимларини яхшилаш, электр таъминоти ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқларини такомиллаштириш, шунингдек, маҳаллани туман маркази ва бошқа туташ ҳудудлар билан боғловчи йўлларни яхшилаш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
Мазкур ишлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиб, лойиҳа қиймати 3 млрд сўмни ташкил этади. Ишларни амалга оширувчи пудратчи ташкилот “KELAJAK-S” ХК ҳисобланади.
Ҳозирда ҳудудда электр таъминотини яхшилаш мақсадида янги электр таянч устунларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
Амалга оширилаётган ишлар натижасида маҳалла аҳолиси учун янада қулай шароитлар яратилиб, ҳудуднинг йўл, электр ва коммуникация инфратузилмаси босқичма-босқич яхшиланмоқда.

Slide 1 of 3