Жаңалықлар

ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ
ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мутахассиси М. Имамов ҳамда Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна томонидан Янгиқўрғон тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар марказида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида марказнинг Катта ёшдагилар ва оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган оилалар билан ишлаш шуъбаси фаолияти таҳлил қилинди.
Хусусан, “Кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун ижтимоий хизматлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-415-сонли Қонуни ижроси ўрганилди.
📌 Бугунги кунда туманда 175 нафар якка-ёлғиз ва ёлғиз яшовчи кексалар рўйхатга олинган. Улардан:
🔹 119 нафари — ёлғиз яшовчи фуқаролар;
🔹 17 нафари — ёлғиз кексалар;
🔹 29 нафари — ёлғиз яшовчи ногиронлар;
🔹 10 нафари — ёлғиз ногиронлиги бўлган шахслар.
Ушбу фуқароларга 16 нафар ижтимоий ходим ассистентлари томонидан белгиланган ижтимоий хизматлар кўрсатиб келинмоқда.
Шунингдек, “Фаол ҳаётга қадам” дастури доирасида ўзгалар парваришига муҳтож 96 нафар фуқаро янги хизмат турларига жалб этилди.
Жумладан:
✅ 70 нафар фуқаро кундузги қатнов асосида қараб туриш хизматига;
✅ 22 нафар фуқаро тиббий реабилитация хизматига;
✅ 4 нафар фуқаро уйда қараб туриш хизматига қамраб олинди.
Бундан ташқари, 79 нафар фуқаро адаптив спортга жалб этилди. 52 нафар ногиронлиги бўлган бола кундузги парвариш хизмати билан қамраб олинди.
Ўрганиш жараёнида тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳам кўриб чиқилди.
Хусусан, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган 124 нафар хотин-қизнинг 44 нафари бирламчи кўмакхонага, 2 нафари эса аёлларни реабилитация қилиш марказига жойлаштирилган.
Олиб борилган ишлар натижасида яна 12 нафар фуқаро якка-ёлғиз ва ёлғиз яшовчи кексалар рўйхатига киритилди, 14 нафари эса ўз хоҳишига кўра реестрдан чиқарилди.
Шунингдек, платформада санаторийларга навбатда турган 4 650 нафар фуқаронинг 75 нафарига сиҳатгоҳларга бепул йўлланмалар берилди.
Ўрганиш якунида ижтимоий хизматлар сифатини янада ошириш, эҳтиёжманд фуқароларни манзилли қўллаб-қувватлаш ҳамда қонун ижросини самарали таъминлаш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
Slide 1 of 1