Жаңалықлар

МАҲАЛЛА ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

МАҲАЛЛА ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Аралов Латифжон Маҳмудович томонидан ўз сайлов округида жойлашган маҳаллада ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш жараёнида маҳалла ҳоким ёрдамчисининг аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, фуқароларни даромадли меҳнатга жалб этиш ҳамда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш борасидаги фаолияти кўриб чиқилди.
Шунингдек, депутат маҳаллада фаолият юритаётган тадбиркорлик объектларида бўлиб, тадбиркорлар томонидан яратилган янги иш ўринлари, ишчи-ходимлар учун яратилган шароитлар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг мавжуд муаммо ва таклифлари билан танишди.
Ўрганиш давомида аҳоли бандлигини ошириш, янги иш ўринларини кўпайтириш ва маҳаллада тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

Slide 1 of 1