Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

янв.21
🚀 DEPUTAT SO‘ROVI YUBORILDI
янв.21
⚡️DEPUTAT SO‘ROVI: ELEKTR TA’MINOTIDAGI UZILISHLAR NAZORATGA OLINDI
янв.21
📍 MADANIYAT MAHALLASIDAGI ICHKI YO‘LLAR DEPUTATLAR NAZORATIDA
янв.21
📍 Murojaatlar ijrosi amalda
янв.21
📍 Shovot tumanida sayyor qabul o‘tkazildi
янв.21
📅 XALQ DEPUTATLARI SHOVOT TUMANI KENGASHI
янв.21
🌳🌿 Istirohat bog‘idagi sharoitlar deputat nazoratida 🌿🌳
янв.21
🎥Deputat faoliyati va tumandagi islohotlar e’tibor markazida
янв.21
📌 “Mahalla — islohotlar markazida: mahalliy vakillik organlari va “mahalla yettiligi”ning hamjihat faoliyati” mavzusida davra suhbati o‘tkazildi
янв.21
🏗🏫 1-son DMTTda qurilish-ta’mirlash ishlari o‘rganildi
26-СЕССИЯДА ТУМАН РИВОЖИГА ОИД МУҲИМ МАСАЛАЛАР КЎРИБ ЧИҚИЛДИ
26-СЕССИЯДА ТУМАН РИВОЖИГА ОИД МУҲИМ МАСАЛАЛАР КЎРИБ ЧИҚИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг навбатдаги 26-сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, жиноятчиликнинг олдини олиш, ёшлар ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, депутатлик назоратини кучайтириш ҳамда бюджет маблағларидан самарали фойдаланишга доир муҳим масалалар муҳокама қилинди.
Йиғилишда Янгиқўрғон тумани ҳокими А. Нажмиддиновнинг ПҚ–49-сон қарори асосида туманда “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги” ҳамда “Оғир” тоифадаги маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар ҳақидаги ахбороти эшитилди.
Шунингдек, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Р. Усубжановнинг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ҳисоботи, ПҚ–414-сон қарори ижроси доирасида амалга оширилган ишлар, “Долзарб 90 кун” чора-тадбирлар режаси, Ёшлар ишлари бўлими фаолияти, “Аёллар дафтари”нинг 7-босқичига киритилган хотин-қизлар рўйхатини тасдиқлаш масалалари кўриб чиқилди.
Сессияда газ таъминоти, маҳаллаларда амалга оширилган ишлар, маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси даромадлари ва харажатлари, доимий комиссиялар таркибига ўзгартириш киритиш, “Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармаси маблағларини йўналтириш масалалари ҳам муҳокама этилди.
Шу билан бирга, депутатлар томонидан юборилган депутатлик сўровлари ва уларнинг ижроси таҳлил қилинди. “Юмалоқтепа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Менинг боғим” лойиҳаси доирасида “Яшил боғ” ташкил этиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.
Муҳокамалар давомида депутатлар томонидан тегишли таклиф ва тавсиялар билдирилди. Кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Slide 1 of 8