Жаңалықлар

Соңғы жаңалықлар

Xalq deputatlari Sardoba tuman Kengashi

Халқ депутатлари Сардоба тумани Кенгаши 16-Бирлашган округи депутати Г. Сувонқулова ташаббуси ва иштирокида Сардоба тумани Бирлашган маҳалласида давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “ҳар пайшанба — раҳбар ва ёшлар учрашуви” тизими асосида навбатдаги мулоқот ташкил этилди.

Мазкур учрашувда Сардоба тумани ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари А. Бошбеков ҳам иштирок этиб, маҳаллага бириктирилган ёшлар билан очиқ суҳбат олиб борди. Учрашув давомида ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва қишлоқ хўжалиги соҳасига жалб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Амалий натижа сифатида ёшларга иккламчи ер сифатида қайта экиш учун ер майдонлари ажратилиб, уларнинг ўз меҳнати орқали даромад топиш имкониятлари яратилди. Шу билан бирга, Сардоба “Bek claster” МЧЖ томонидан ёшлар учун қўшимча иш ўринлари таклиф қилиниб, уларни доимий бандликка жалб этиш юзасидан муҳим қадамлар ташланди.

Бу каби учрашувлар ёшларнинг муаммоларини ўрганиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва келажакка бўлган ишончини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Г. Сувонқулова томонидан амалга оширилаётган бундай ташаббуслар ҳудудда ёшлар сиёсати самарадорлигини янада оширишга хизмат қилмоқда.

Slide 1 of 7