Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгашининг навбатдаги ўн тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.
янв.21
🔰 Kushon MFYda amaliy muloqot o‘tkazildi
янв.21
🔰“Xalq bilan birga” – ta’lim sifatini oshirish yo‘lida muhim qadam
янв.21
🔰 Davlat grantlari doirasida ijtimoiy ob’ektlar o‘rganild
янв.21
🔰«Inson» markazi — Kosonsoyda ijtimoiy himoyaning ishonchli manzili
янв.21
🔰Xalq deputatlari Kosonsoy tuman Kengashining doimiy komissiya yig‘ilishi bo‘lib o‘tdi.
янв.21
🌴Kosonsoy tumani 24-Navbahor saylov okrugida “Yashil makon” doirasida amaliy ishlar davom etmoqda
янв.21
🔰DEPUTAT SO‘ROVIGA AMALIY JAVOB: MUAMMO IJOBIY HAL ETILDI
янв.21
Kosonsoyda deputat va tadbirkor uchrashuvi
янв.21
📢 “Yoshlik MFY”da ichimlik suvi masalasi hamda 50-maktabning yangi qurilgan sport zaliga sport anjomlari yuzasidan deputatlik so‘roviga javob olindi
Туман Кенгаши котибияти бош мутахассиси Камолов Шохрух Эргашевич томонидан жойларда ўрганиш ишлари амалга оширди.

 13-“Самарқанд” сайлов округи депутати Солиева Марҳабо Рахматовна соғлиги йуқлиги сабабли депутатга бириктирилган Халқ депутатлари Хатирчи туман Кенгаши котибият бош мутахассиси Камолов Шохрух Эргашевич Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.04.2023 йилдаги “Ёшларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда уларни доимий иш билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-61-сонли Фармони ижроси юзасидан тумандаги Дамариқ маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёшлар етакчиси томонидан амалга оширилаётган тадбирлар самарадорлиги, ёшлар бандлиги таминланаётганлиги юзасидан ўрганиш олиб бордилар. 

Ўрганиш жараёнида ёшлар етакчиси томонидан ташкил этилаётган маданий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари, касб-ҳунарга ўқитиш курслари ҳамда тадбиркорликка жалб қилишга қаратилган
лойиҳалар таҳлил қилинди.
 

Ушбу тадбирларнинг аксарияти ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг қизиқиш ва иқтидорларини ривожлантиришга хизмат қилаётганлиги аниқланди. 

Шунингдек, ёшлар бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, жумладан, ишсиз ёшларни рўйхатга олиш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш, бўш иш ўринларига йўналтириш ва ўзини ўзи банд
қилишга кўмаклашиш чоралари ҳам ўрганилди.
 

Натижада, бир қатор ёшларнинг доимий иш билан таъминланганлиги, айримларининг эса тадбиркорлик фаолиятини бошлаганлиги кузатилди. 

Бироқ ўрганиш давомида айрим камчиликлар ҳам аниқланди. Хусусан, баъзи ёшларнинг тадбирларга қамраб олиниши етарли даражада эмаслиги, улар билан манзилли ишлаш механизмларини янада
такомиллаштириш зарурлиги маълум бўлди.
 

Хулоса қилиб айтганда, ёшлар етакчиси томонидан амалга оширилаётган ишлар умумий жиҳатдан самарали деб баҳоланади. Шу билан бирга, ёшлар билан ишлаш сифатини янада ошириш, уларни бандликка кенгроқ жалб этиш ва индивидуал ёндашувни кучайтириш мақсадида қўшимча чора-тадбирлар
ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
  

Slide 1 of 3