Бугун, Халқ депутатлари Конимех туман Кенгаши депутати Кунсулу Нармуратова ўз сайлов округи ҳудудида маданият муассасалари, музейлар ва кутубхоналар фаолиятини, аҳолига кўрсатаётган хизматлари сифати ва самарадорлигини ўрганиш мақсадида ҳудудда туман аҳолисига хизмат кўрсатиб келаётган Ахборот-кутубхона марказига бориб, муассасанинг моддий-техник базаси, китоб фонди, ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда амалга оширилаётган маънавий-маърифий тадбирлар билан атрофлича танишди.
13-Кўкча сайлов округидан сайланган депутат Х.Ширинова ўз сайлов округидаги маҳаллада хотин-қизлар фаоли томонидан амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ўрганиш мақсадида жойларда бўлди.
Халқ депутатлари Конимех туман Кенгаши депутати Туреқабул Джураев томонидан ўзи сайланган округ, яъни чўл ҳудудида жойлашган “Янгиғозғон” ОФЙда аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига кўрсатилаётган хизматлар сифати, айниқса кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ҳамда тўлаш жараёнларининг очиқлиги ўрганилди.
Халқ депутатлари Конимех туман Кенгаши котибияти бош мутахассиси Гулзада Умарова туман санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимида бўлиб, муассасанинг иш фаолияти билан яқиндан танишди ҳамда соҳада амалга оширилаётган жараёнларни кўздан кечирди.
13 – апрель куни Халқ депутатлари Конимех туман Кенгаши депутати Ержан Ташпенбетов томонидан ўз сайлов округи, «Гулистон» МФЙ ҳудудида долзарб масалаларни ўрганиш мақсадида амалий ишлар олиб борилди.
Халқ депутатлари Конимех туман Кенгаши котибияти мудири Алишер Жайнаров, тумандан сайланган вилоят Кенгаши депутати Данагул Бердиалиева ҳамда вилоят Кенгаши котибияти бош мутахассиси Сардор Негмуратов "Зафаробод" маҳалласида бўлиб, аҳоли билан учрашувлар ўтказишди.
9-Жайхун сайлов округи депутати Динара Кенжеева ўз сайлов округидаги “Тўққизтепа” маҳалла фуқаролар йиғинига ташриф буюрди.
Tuman Kengashi deputati O.Baxramova hamda tuman Kengashi kotibiyati bosh mutaxassisi G.Umarovalar “Navro‘z” mahalla fuqarolar yig‘inida bo‘lib, mahallada faoliyat yuritayotgan “mahalla yettiligi” a’zolarining ish faoliyati bilan yaqindan tanishdilar.
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати П.Мингтаева ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши раиси А.Худайбердиевлар “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Қўнғирот ва Қурама қишлоқларида бўлиб, маҳалла раиси билан ҳамкорликда ҳудуддаги мавжуд ҳолатни ўргандилар.