35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Мустақиллик байрами — эзгулик ва меҳр-оқибат айёми
янв.21
«Мадад» ННТ билан ҳамкорликда ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди
янв.21
«ЭКСПЕРТ» ГУРУҲИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ
янв.21
ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ НАТИЖАСИ: МУАММО ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛИШИ КУТИЛМОҚДА
янв.21
Конимех туманида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
янв.21
“Ёшлар гузари”да ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ўрганилди
янв.21
«Янги ўқув йилига тайёргарлик — депутатлик назоратида»
янв.21
Бепул бериладиган дори воситалари билан таъминлаш ҳолати ўрганилди
янв.21
ИЧИМЛИК СУВИ ТАЪМИНОТИ БЎЙИЧА КЕНГАШ ҚАРОРИ ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
Мустақиллик байрами — эзгулик ва меҳр-оқибат айёми

Мустақиллик байрами — эзгулик ва меҳр-оқибат айёми

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан «Саржал» ОФЙда байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, «Канимех-Саржал-Қосай» МЧЖ раҳбари Батирхан Кушкарбеков томонидан ўз сайлов округидаги 6 нафар кам таъминланган оила фарзандларининг суннат тўйлари ўтказиб берилди. Болажонларга байрамона совғалар улашилди.

Мазкур хайрли тадбирда туман ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Руслан Рўзиев ҳам иштирок этиб, болажонларни ва овул аҳлини Мустақиллик байрами билан самимий табриклади, эзгу тилаклар билдирди.

Тантанали тадбир кўтаринки кайфиятда ўтиб, унда юртимизда тинчлик ва осойишталик, аҳоли фаровонлиги ҳамда инсон қадрини улуғлаш борасида амалга оширилаётган эзгу ишлар алоҳида таъкидланди.

🤝 Меҳр-оқибат, саховат ва инсонпарварлик — халқимизга хос юксак фазилатлардир.

🇺🇿 Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муборак бўлсин!

Slide 1 of 2