35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Мустақиллик байрами — эзгулик ва меҳр-оқибат айёми
янв.21
«Мадад» ННТ билан ҳамкорликда ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди
янв.21
«ЭКСПЕРТ» ГУРУҲИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ
янв.21
ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ НАТИЖАСИ: МУАММО ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛИШИ КУТИЛМОҚДА
янв.21
Конимех туманида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
янв.21
“Ёшлар гузари”да ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ўрганилди
янв.21
«Янги ўқув йилига тайёргарлик — депутатлик назоратида»
янв.21
Бепул бериладиган дори воситалари билан таъминлаш ҳолати ўрганилди
янв.21
ИЧИМЛИК СУВИ ТАЪМИНОТИ БЎЙИЧА КЕНГАШ ҚАРОРИ ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
«ЎСИМЛИКЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚОНУН ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
«ЎСИМЛИКЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚОНУН ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашидаги Ўзбекистон Экологик партияси депутатлик гуруҳи депутатлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 9 ноябрдаги ЎРҚ–877-сонли «Ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни ижроси юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Мазкур Қонун ўсимликларни зарарли организмлардан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган бўлиб, 2024 йил 11 февралдан кучга кирган.
Қонунда ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида давлат бошқаруви ва назорати, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари, кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини сақлаш, ташиш ва улардан хавфсиз фойдаланишга оид талаблар белгилаб берилган. Хусусан, бундай воситаларни фақат махсус омборхоналар ёки махсус хоналарда, белгиланган санитария ва экологик талабларга риоя этган ҳолда сақлаш лозим. 
📌 Кенгаш депутатлари учун муҳим жиҳат: Қонуннинг 10-моддасига мувофиқ, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳудудий дастурларни тасдиқлайди ҳамда уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади. Ушбу ваколат 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ–1109-сонли Қонун билан киритилган.
Ўрганиш жараёнида қонун талабларининг амалда бажарилиши, ўсимликларни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш чоралари, кимёвий воситалардан хавфсиз фойдаланиш, уларни сақлаш тартиби ҳамда атроф-муҳитга салбий таъсирларнинг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Қонун талабларига қатъий риоя этилиши қишлоқ хўжалиги экинларини зарарли организмлардан ҳимоя қилиш, ҳосилдорликни сақлаш, аҳоли саломатлиги ва атроф-муҳит хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Slide 1 of 4