35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Мустақиллик байрами — эзгулик ва меҳр-оқибат айёми
янв.21
«Мадад» ННТ билан ҳамкорликда ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди
янв.21
«ЭКСПЕРТ» ГУРУҲИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ
янв.21
ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ НАТИЖАСИ: МУАММО ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛИШИ КУТИЛМОҚДА
янв.21
Конимех туманида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
янв.21
“Ёшлар гузари”да ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ўрганилди
янв.21
«Янги ўқув йилига тайёргарлик — депутатлик назоратида»
янв.21
Бепул бериладиган дори воситалари билан таъминлаш ҳолати ўрганилди
янв.21
ИЧИМЛИК СУВИ ТАЪМИНОТИ БЎЙИЧА КЕНГАШ ҚАРОРИ ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШДА ЯНГИ ТИЗИМ: «1 ОЙ — 4 МАҲАЛЛА» ТАМОЙИЛИ

ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШДА ЯНГИ ТИЗИМ: «1 ОЙ — 4 МАҲАЛЛА» ТАМОЙИЛИ
Ёшлар билан ишлашни маҳалла даражасида янги босқичга олиб чиқиш, соҳада ягона ва самарали ишлаш механизмларини жорий этиш мақсадида танлаб олинган Қораполвон маҳалласида «1 ой — 4 маҳалла» тамойили асосида амалга ошириладиган ишлар тақдимоти ўтказилди.
Лойиҳа доирасида ёшлар билан манзилли ва тизимли ишлашга алоҳида эътибор қаратилиб, жиноятчиликнинг олдини олиш, ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш, китобхонлик маданиятини кенг тарғиб қилиш каби муҳим йўналишларда аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Шунингдек, ёшларнинг муаммоларини хонадонбай ўрганиш ва уларни ҳал этиш, ишсиз ёшларни касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш, ёшларнинг янги ташаббус ва ғояларини қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилиши белгиланди.
Тақдимотда туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович, масъул ташкилотлар вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.
Йиғилиш якунида белгиланган вазифалар ижросини сифатли ва ўз вақтида таъминлаш, ҳар бир ёш билан манзилли ишлаш ҳамда мавжуд муаммоларни амалий ҳал этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Slide 1 of 5