35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
718-сон қарор ижроси: тиббий хизмат сифати ўрганилди
янв.21
Фуқаролар мурожаатлари тингланди
янв.21
Депутат сайловчилар билан очиқ мулоқот ўтказди
янв.21
#JARAYON
янв.21
Коммунал хизматлар сифати — депутатлик назоратида
янв.21
Давлат тили тўғрисидаги қонун ижроси ўрганилди
янв.21
Аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилиши — депутат назоратида
янв.21
Депутатлик назорати: ёшлар билан манзилли ишлаш тизими ўрганилди
янв.21
Чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиш масаласи ўрганилди
янв.21
Доимий комиссия доирасида амалий ўрганиш ўтказилди
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Бугун туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович «Бирлик» маҳалласида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар билан учрашиб, уларнинг мурожаат ва таклифларини тинглади.
Мулоқот давомида аҳоли томонидан маҳалладаги ички йўлларни асфальтлаш ҳамда болалар учун замонавий ўйин майдончаси барпо этиш масалалари кўтарилди.
Ички йўлларни асфальтлаш бўйича бугунги кунда амалга оширилаётган ишлар, мавжуд имкониятлар ва масалани босқичма-босқич ҳал этиш юзасидан фуқароларга тегишли тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, болалар майдончасини ташкил этиш масаласи юзасидан маҳаллада фаолият юритаётган тадбиркор билан фикр алмашилиб, лойиҳани амалга ошириш бўйича амалий таклиф ва тавсиялар билдирилди.
Учрашув якунида мурожаатларда кўтарилган масалаларни атрофлича ўрганиш, уларнинг ечими юзасидан амалий чоралар кўриш бўйича масъулларга тегишли вазифалар белгилаб берилди.

Slide 1 of 3