35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
718-сон қарор ижроси: тиббий хизмат сифати ўрганилди
янв.21
Фуқаролар мурожаатлари тингланди
янв.21
Депутат сайловчилар билан очиқ мулоқот ўтказди
янв.21
#JARAYON
янв.21
Коммунал хизматлар сифати — депутатлик назоратида
янв.21
Давлат тили тўғрисидаги қонун ижроси ўрганилди
янв.21
Депутатлик назорати: ёшлар билан манзилли ишлаш тизими ўрганилди
янв.21
Аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилиши — депутат назоратида
янв.21
Чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиш масаласи ўрганилди
янв.21
Доимий комиссия доирасида амалий ўрганиш ўтказилди
КЕНГАШ ҚАРОРИ ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ

КЕНГАШ ҚАРОРИ ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг 2025 йил 30 декабрдаги VII-19-169-6-90-K/25-сонли қарори ижросини таъминлаш ва белгиланган вазифаларнинг амалга оширилиш ҳолатини ўрганиш мақсадида навбатдаги манзилли ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш доирасида Янгиқўрғон туманидаги 33-сонли мактабгача таълим ташкилотини реконструкция қилиш ишлари жойига чиққан ҳолда кўздан кечирилди.
Мазкур объектда фойдаланишга яроқсиз ҳолатдаги мавжуд бино ўрнига 150 ўринли замонавий янги мактабгача таълим ташкилоти биноси барпо этилмоқда.
🏗 Қурилиш ишлари “Gaz ta’mir pardoz” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган бўлиб, лойиҳанинг умумий қиймати 5,4 млрд сўмни ташкил этади.
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна, Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мутахассиси М. Имамов ҳамда Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Миразимов Рустамжон томонидан объектда олиб борилаётган қурилиш ишлари ҳамда Кенгаш қарорида белгиланган вазифаларнинг ижро ҳолати ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида қурилиш ишларининг сифати, белгиланган муддатларга риоя этилиши, объектни фойдаланишга тайёрлаш ҳамда болалар учун замонавий ва хавфсиз шароитлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
✅ Мазкур лойиҳа якунига етказилиши натижасида ҳудудда мактабгача таълим қамрови кенгайиб, 150 нафар болажон учун замонавий, шинам ва хавфсиз таълим-тарбия муҳити яратилади.
🇺🇿 Янги таълим масканининг барпо этилиши Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида болажонларга муносиб туҳфа бўлади.

Slide 1 of 4