35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
718-сон қарор ижроси: тиббий хизмат сифати ўрганилди
янв.21
Фуқаролар мурожаатлари тингланди
янв.21
Депутат сайловчилар билан очиқ мулоқот ўтказди
янв.21
#JARAYON
янв.21
Коммунал хизматлар сифати — депутатлик назоратида
янв.21
Давлат тили тўғрисидаги қонун ижроси ўрганилди
янв.21
Депутатлик назорати: ёшлар билан манзилли ишлаш тизими ўрганилди
янв.21
Аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилиши — депутат назоратида
янв.21
Чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиш масаласи ўрганилди
янв.21
Доимий комиссия доирасида амалий ўрганиш ўтказилди
ЭНЕРГИЯ ТАЪМИНОТИ БАРҚАРОРЛИГИ — АСОСИЙ ЭЪТИБОРДА

 ЭНЕРГИЯ ТАЪМИНОТИ БАРҚАРОРЛИГИ — АСОСИЙ ЭЪТИБОРДА
27 июль куни Юртбошимиз раислигида ёқилғи-энергетика тармоғида келгусидаги устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Янгиқўрғон туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Хусусан, туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Асадулла Нажмиддинов ўзи сайланган сайлов округи ҳудудида жойлашган туман электр таъминоти корхонасида бўлиб, электр энергияси таъминоти барқарорлигини таъминлаш ҳамда тизимни куз-қиш мавсумига пухта тайёрлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
🔹 Ўрганиш давомида корхонанинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, зарур захира материаллари ва эҳтиёт қисмлар билан таъминланганлиги кўздан кечирилди.
🔹 Шунингдек, электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилиш имконини берувчи АСКУЭ тизимининг ишлаш самарадорлиги таҳлил қилинди.
⚙️ Масъулларга мавжуд камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш, электр таъминотида узилишларнинг олдини олиш, тармоқларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ҳамда авариявий ҳолатларда тезкор чора кўриш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.
✅ Аҳолини узлуксиз ва сифатли электр энергияси билан таъминлаш, айниқса, куз-қиш мавсумида тизим барқарорлигини сақлаш доимий назоратда бўлади.

Slide 1 of 8