35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
718-сон қарор ижроси: тиббий хизмат сифати ўрганилди
янв.21
Фуқаролар мурожаатлари тингланди
янв.21
Депутат сайловчилар билан очиқ мулоқот ўтказди
янв.21
#JARAYON
янв.21
Коммунал хизматлар сифати — депутатлик назоратида
янв.21
Давлат тили тўғрисидаги қонун ижроси ўрганилди
янв.21
Аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилиши — депутат назоратида
янв.21
Депутатлик назорати: ёшлар билан манзилли ишлаш тизими ўрганилди
янв.21
Чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиш масаласи ўрганилди
янв.21
Доимий комиссия доирасида амалий ўрганиш ўтказилди
56-СОНЛИ МАКТАБДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН РЕКОНСТРУКЦИЯ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

56-СОНЛИ МАКТАБДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН РЕКОНСТРУКЦИЯ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна томонидан сайлов округи ҳудудида жойлашган Нов маҳалласидаги 56-сонли умумий ўрта таълим мактабида амалга оширилаётган қурилиш ва реконструкция ишлари ўрганилди.
Айни пайтда мазкур таълим муассасасида 3,2 миллиард сўм маблағ эвазига кенг кўламли реконструкция ишлари олиб борилмоқда.
Лойиҳага мувофиқ, мактабнинг 80 ўринли мавжуд биноси тўлиқ таъмирланиб, ўқувчиларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиши учун барча замонавий шароитларга эга янги спорт зали қурилмоқда.
Ўрганиш жараёнида қурилиш ва реконструкция ишларининг сифати, белгиланган лойиҳа талабларига риоя этилиши, қурилиш материалларининг сифат даражаси ҳамда ишларнинг белгиланган муддатларда бажарилишига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, таълим муассасасида ўқувчилар учун хавфсиз, қулай ва замонавий шароит яратиш, ҳудудни ободонлаштириш ҳамда қурилиш ишларини сифатли ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида мазкур объектдаги барча қурилиш ва реконструкция ишларини жадаллаштириб, янги 2026/2027 ўқув йили бошлангунига қадар тўлиқ ва сифатли якунлаб, фойдаланишга топшириш муҳим экани таъкидланди.
Мазкур объектда амалга оширилаётган ишлар депутатлик ва жамоатчилик назорати доирасида кузатиб борилади.

Slide 1 of 2