35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
718-сон қарор ижроси: тиббий хизмат сифати ўрганилди
янв.21
Депутат сайловчилар билан очиқ мулоқот ўтказди
янв.21
Фуқаролар мурожаатлари тингланди
янв.21
#JARAYON
янв.21
Коммунал хизматлар сифати — депутатлик назоратида
янв.21
Давлат тили тўғрисидаги қонун ижроси ўрганилди
янв.21
Аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилиши — депутат назоратида
янв.21
Депутатлик назорати: ёшлар билан манзилли ишлаш тизими ўрганилди
янв.21
Чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиш масаласи ўрганилди
янв.21
Доимий комиссия доирасида амалий ўрганиш ўтказилди
48-СОНЛИ МАКТАБДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН РЕКОНСТРУКЦИЯ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

48-СОНЛИ МАКТАБДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН РЕКОНСТРУКЦИЯ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 декабрдаги «2026–2028 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–393-сонли қарорига мувофиқ, Янгиқўрғон туманидаги 48- ва 56-сонли умумий ўрта таълим мактабларида реконструкция ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна томонидан 48-сонли умумий ўрта таълим мактабида олиб борилаётган қурилиш ва реконструкция ишларининг бугунги ҳолати жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
🔹 48-сонли умумий ўрта таълим мактабида 6 миллиард сўм маблағ эвазига кенг кўламли қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Лойиҳа доирасида мактабнинг 180 ўринли мавжуд биноси реконструкция қилиниб, қўшимча равишда яна 180 ўринли янги ўқув биноси барпо этилди.
Ўрганиш давомида қурилиш-монтаж ишларининг сифати, лойиҳа талабларига мувофиқлиги, ички ва ташқи пардозлаш ишларининг ҳолати, шунингдек, мактаб ҳудудини ободонлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мазкур бунёдкорлик ишларининг амалга оширилиши натижасида мактабнинг ўқув қуввати сезиларли даражада оширилиб, ўқувчи-ёшларнинг замонавий ва муносиб шароитларда таълим олиши учун қўшимча имкониятлар яратилмоқда.
Шунингдек, қурилиш ва реконструкция ишларини белгиланган муддатларда, сифатли ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатлари талаблари асосида якунлаш, объектни Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги ва янги 2026/2027 ўқув йили арафасида фойдаланишга тайёр ҳолатга келтириш муҳимлиги таъкидланди.
Олиб борилаётган ишлар белгиланган тартибда назорат ва ўрганишда давом эттирилади.

Slide 1 of 6