35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
718-сон қарор ижроси: тиббий хизмат сифати ўрганилди
янв.21
Фуқаролар мурожаатлари тингланди
янв.21
Депутат сайловчилар билан очиқ мулоқот ўтказди
янв.21
#JARAYON
янв.21
Коммунал хизматлар сифати — депутатлик назоратида
янв.21
Давлат тили тўғрисидаги қонун ижроси ўрганилди
янв.21
Аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилиши — депутат назоратида
янв.21
Депутатлик назорати: ёшлар билан манзилли ишлаш тизими ўрганилди
янв.21
Чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиш масаласи ўрганилди
янв.21
Доимий комиссия доирасида амалий ўрганиш ўтказилди
ТАКРОРИЙ ЭКИНЛАР ҲОЛАТИ ВА 2027 ЙИЛ ҒАЛЛА ҲОСИЛИГА ТАЙЁРГАРЛИК ЎРГАНИЛДИ

ТАКРОРИЙ ЭКИНЛАР ҲОЛАТИ ВА 2027 ЙИЛ ҒАЛЛА ҲОСИЛИГА ТАЙЁРГАРЛИК ЎРГАНИЛДИ
Бугун тонгда Янгиқўрғон тумани ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович “Жўра Охунов Шарқ Юлдузи” агрофирмаси ҳудудидаги “Янқор замини” фермер хўжалигида бўлиб, қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Ўрганиш давомида аҳолини сифатли ва етарли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш мақсадида экилган такрорий экинларнинг ҳолати, уларни белгиланган агротехник талаблар асосида парваришлаш, суғориш ва юқори ҳосилдорликка эришиш бўйича олиб борилаётган ишлар кўздан кечирилди.
Айниқса, ғалладан бўшаган ер майдонларидан унумли фойдаланиш, такрорий экинларни ўз вақтида экиш ва парваришлаш орқали ички бозорни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш ҳамда аҳоли даромадларини ошириш муҳим вазифа экани таъкидланди.
Шунингдек, фермер хўжалигида 2027 йил ҳосили учун ғалла экиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари ҳам ўрганилди. Ер майдонларини сифатли тайёрлаш, шудгорлаш, текислаш, зарур агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш, уруғлик ва техника воситаларини мавсумга шай ҳолатга келтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўрганиш якунида масъулларга ер майдонларидан самарали ва оқилона фойдаланиш, такрорий экинларни парваришлаш ишларини сифатли ташкил этиш, ҳосилдорликни ошириш ҳамда 2027 йил ғалла ҳосили учун экиш мавсумини пухта тайёргарлик асосида, юқори савияда ўтказиш бўйича тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Slide 1 of 4