35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
718-сон қарор ижроси: тиббий хизмат сифати ўрганилди
янв.21
Депутат сайловчилар билан очиқ мулоқот ўтказди
янв.21
Фуқаролар мурожаатлари тингланди
янв.21
#JARAYON
янв.21
Коммунал хизматлар сифати — депутатлик назоратида
янв.21
Давлат тили тўғрисидаги қонун ижроси ўрганилди
янв.21
Аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилиши — депутат назоратида
янв.21
Депутатлик назорати: ёшлар билан манзилли ишлаш тизими ўрганилди
янв.21
Чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиш масаласи ўрганилди
янв.21
Доимий комиссия доирасида амалий ўрганиш ўтказилди
ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ

ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ
Бугун туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромовичнинг ўзи сайланган сайлов округида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Қабул давомида фуқароларни қийнаб келаётган турли ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий масалалар юзасидан мурожаатлар қабул қилиниб, уларнинг ҳар бири алоҳида тартибда кўриб чиқилди.
Хусусан, ер муносабатлари, таълим контракти тўловини амалга ошириш, тўй маросимини ўтказиш учун моддий ёрдам ажратиш, уй-жойнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, эҳтиёжманд оилаларга моддий кўмак кўрсатиш, маҳалладаги маиший чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиш, боғ ташкил этишда амалий ёрдам бериш, болалар нафақаси тайинлаш ҳамда оилавий масалалар билан боғлиқ мурожаатлар билдирилди.
Туман ҳокими ва депутат Нажмиддинов Асадулла Икромович ҳар бир мурожаатчини диққат билан тинглаб, кўтарилган масалаларни қонунчилик доирасида ҳал этиш юзасидан зарур тушунтириш ва тавсиялар берди.
Қабул жараёнида ижобий ҳал этиш имкони бўлган айрим масалалар бўйича тегишли чоралар белгиланди. Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар юзасидан эса масъул идора ва ташкилотлар раҳбарларига аниқ вазифалар юклатилди.
Барча мурожаатларни белгиланган муддатларда қонуний ва сифатли ҳал этиш, натижаси бўйича фуқароларга асослантирилган жавоб бериш вазифалари назоратга олинди.

Slide 1 of 6