35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
718-сон қарор ижроси: тиббий хизмат сифати ўрганилди
янв.21
Депутат сайловчилар билан очиқ мулоқот ўтказди
янв.21
Фуқаролар мурожаатлари тингланди
янв.21
#JARAYON
янв.21
Коммунал хизматлар сифати — депутатлик назоратида
янв.21
Давлат тили тўғрисидаги қонун ижроси ўрганилди
янв.21
Депутатлик назорати: ёшлар билан манзилли ишлаш тизими ўрганилди
янв.21
Аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилиши — депутат назоратида
янв.21
Чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиш масаласи ўрганилди
янв.21
Доимий комиссия доирасида амалий ўрганиш ўтказилди
«ҚУТЛУҒТОЛ» МАҲАЛЛАСИДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ЖАДАЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА

«ҚУТЛУҒТОЛ» МАҲАЛЛАСИДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ЖАДАЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Бугун туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович кенг кўламли ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилаётган «Қутлуғтол» маҳалласида бўлди.
«Оғир» тоифага киритилган мазкур маҳаллада аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш мақсадида ички йўлларни асфальтлаш, тик қудуқ қазиш, ариқларни бетонлаш ҳамда иккита трансформатор пунктини ўрнатиш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Айни пайтда асфальт ётқизилган йўлларнинг икки чеккаси аҳоли ҳашари асосида бетонланиб, ҳудуддаги эски деворлар янгиланмоқда. Мазкур ишлар маҳалланинг қиёфасини янада обод ва кўркам этиш, аҳолига қулай шароитлар яратишга хизмат қилмоқда.
Шунингдек, туман ҳокими томорқасидан самарали фойдаланаётган хонадонларда бўлиб, амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Аҳоли вакиллари билан мулоқот давомида уларнинг таклиф ва мурожаатлари тингланди.

Slide 1 of 3