35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
718-сон қарор ижроси: тиббий хизмат сифати ўрганилди
янв.21
Депутат сайловчилар билан очиқ мулоқот ўтказди
янв.21
Фуқаролар мурожаатлари тингланди
янв.21
#JARAYON
янв.21
Коммунал хизматлар сифати — депутатлик назоратида
янв.21
Давлат тили тўғрисидаги қонун ижроси ўрганилди
янв.21
Аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилиши — депутат назоратида
янв.21
Депутатлик назорати: ёшлар билан манзилли ишлаш тизими ўрганилди
янв.21
Чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиш масаласи ўрганилди
янв.21
Доимий комиссия доирасида амалий ўрганиш ўтказилди
ҚОРАПОЛВОН МАҲАЛЛАСИДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ЖАДАЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА

ҚОРАПОЛВОН МАҲАЛЛАСИДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ЖАДАЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Бугун эрта тонгдан Қораполвон маҳалласида «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат» ойлиги доирасида кенг кўламли ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари ташкил этилди.
Жумладан, «Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла» дастури асосида Маданият маркази атрофи ободонлаштирилмоқда. Шунингдек, аҳоли, айниқса, ёшлар учун замонавий ва қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида «Workout» спорт майдончаси ҳамда маҳалла «еттилиги» фаолият юритиши учун янги бино қуриш ишлари олиб борилмоқда.
Амалга оширилаётган ишларни туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Асадулла Нажмиддинов жойига чиққан ҳолда кўздан кечирди.
Ўрганиш жараёнида бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларининг сифати ва белгиланган муддатларда бажарилишига алоҳида эътибор қаратилди. Ҳудудни янада кўкаламзорлаштириш, тозаликни таъминлаш ва тартибга келтириш бўйича масъулларга тегишли топшириқ ҳамда тавсиялар берилди.
Таъкидланганидек, маҳаллаларда амалга оширилаётган бундай эзгу ишлар аҳоли учун янада қулай, хавфсиз ва обод яшаш муҳитини яратишга хизмат қилади.

Slide 1 of 5