35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
718-сон қарор ижроси: тиббий хизмат сифати ўрганилди
янв.21
Фуқаролар мурожаатлари тингланди
янв.21
Депутат сайловчилар билан очиқ мулоқот ўтказди
янв.21
#JARAYON
янв.21
Коммунал хизматлар сифати — депутатлик назоратида
янв.21
Давлат тили тўғрисидаги қонун ижроси ўрганилди
янв.21
Депутатлик назорати: ёшлар билан манзилли ишлаш тизими ўрганилди
янв.21
Аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилиши — депутат назоратида
янв.21
Чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиш масаласи ўрганилди
янв.21
Доимий комиссия доирасида амалий ўрганиш ўтказилди
ХЎЖАШЎРКЕНТ МАҲАЛЛАСИДА ХОНАДОНЛАР ЎРГАНИЛДИ

ХЎЖАШЎРКЕНТ МАҲАЛЛАСИДА ХОНАДОНЛАР ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна ҳамда туман Кенгашининг 9-Хўжашўркент сайлов округи депутати Темирова Феруза Алиакбаровна томонидан Хўжашўркент маҳалласида кўчама-кўча ва хонадонбай ўрганишлар олиб борилди.
Ўрганиш жараёнида аҳоли хонадонларида томорқа ерларидан унумли ва самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, такрорий экинларни экиш ҳамда оила даромадини ошириш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, хонадонлар ва кўчаларнинг санитария ҳолати, ҳудудларни ободонлаштириш, чиқиндиларни белгиланган жойларга ташлаш, ариқ ва йўлакларни тозалаш, кўкаламзорлаштириш ишларини янада кучайтириш масалалари ўрганилди.
Мулоқотлар давомида фуқароларнинг таклиф ва мурожаатлари тингланиб, аниқланган масалалар қайд этиб олинди. Уларни тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш бўйича зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Бундай ўрганишлар аҳоли билан яқин мулоқотни таъминлаш, ҳудудлардаги мавжуд муаммоларни жойида аниқлаш ва маҳаллалар ободлигини янада оширишга хизмат қилади.

Slide 1 of 4