Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Сайловчилар билан учрашув
янв.21
Депутат томонидан қўйчилик хўжалиги фаолияти ўрганилди
янв.21
Қонун ижроси ўрганилди
янв.21
Deputat faoliyatidan
янв.21
#JARAYON
янв.21
Ижтимоий-иқтисодий дастурлар ижроси амалда
янв.21
Аҳоли бандлиги масалалари ўрганилди
янв.21
Доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди
янв.21
Депутат олис чўл ҳудудидаги маҳаллада ижтимоий хизматлар ҳолатини ўрганди
янв.21
Маҳаллада бандлик ва ижтимоий ҳимоя масалалари кўздан кечирилди
КАДАСТР МАСАЛАЛАРИ МАҲАЛЛАБАЙ ЎРГАНИЛМОҚДА

КАДАСТР МАСАЛАЛАРИ МАҲАЛЛАБАЙ ЎРГАНИЛМОҚДА

Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Сидиқов Дилшод Хасанбой ўғли томонидан Ўзбекистон Республикасининг 937-сонли Қонуни ижроси юзасидан амалий ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Режа-график асосида туман кадастр муҳандислари иштирокида маҳаллаларда хонадонма-хонадон хатлов ишлари ташкил этилди. Хатлов жараёнида фуқароларнинг уй-жой ҳужжатлари, кадастр расмийлаштируви билан боғлиқ муаммолари ўрганилди.

Ўрганишлар давомида айрим фуқаролар бир неча йиллар давомида хонадонларини кадастрдан ўтказишда турли қийинчиликларга дуч келаётгани маълум бўлди. Мазкур Қонун асосида кадастр муҳандислари томонидан хонадонларда жойига чиққан ҳолда ўлчов ишлари амалга оширилаётгани аҳоли учун қулайлик яратмоқда.

Депутат томонидан фуқароларга қонун талаблари, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби ҳамда мавжуд имкониятлар юзасидан тушунтиришлар берилди.

✅ Бундай ўрганишлар аҳоли муаммоларини жойида ҳал этиш, мулк ҳуқуқини расмийлаштиришда фуқароларга амалий ёрдам кўрсатиш ва қонун ижросини таъминлашга хизмат қилади.

Slide 1 of 1