Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Сайловчилар билан учрашув
янв.21
Депутат томонидан қўйчилик хўжалиги фаолияти ўрганилди
янв.21
Қонун ижроси ўрганилди
янв.21
Deputat faoliyatidan
янв.21
#JARAYON
янв.21
Ижтимоий-иқтисодий дастурлар ижроси амалда
янв.21
Аҳоли бандлиги масалалари ўрганилди
янв.21
Доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди
янв.21
Депутат олис чўл ҳудудидаги маҳаллада ижтимоий хизматлар ҳолатини ўрганди
янв.21
Маҳаллада бандлик ва ижтимоий ҳимоя масалалари кўздан кечирилди
АҲОЛИ МУРОЖААТИ ЖОЙИДА ЎРГАНИЛДИ

АҲОЛИ МУРОЖААТИ ЖОЙИДА ЎРГАНИЛДИ

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати М.Садриддинов томонидан Боғистон МФЙда яшовчи фуқаролар мурожаати асосида хонадонма-хонадон ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш жараёнида фуқаролар Ж.Парпиев, Й.Парпиев, М.Парпиев, А.Сиддиқов, Т.Гавҳаров ҳамда М.Томирзаев хонадонлари юқори қисмидан кучли электр тармоқлари ўтгани аниқланди.

Аҳоли томонидан мазкур ҳолат хавфсизлик нуқтаи назаридан жиддий ташвиш уйғотаётгани, айниқса, ёғингарчилик ва шамолли кунларда фуқаролар ҳаёти ҳамда мол-мулки учун хавф туғдириши мумкинлиги таъкидланди.

Шунингдек, маҳалладаги 6 та хонадонга электр тармоқлари ҳанузгача етиб бормагани маълум қилинди.

Депутат томонидан мурожаатда кўтарилган масалалар масъул ташкилотлар иштирокида ўрганилиб, мавжуд муаммоларни белгиланган тартибда бартараф этиш, электр тармоқларини хавфсиз ҳолатга келтириш ҳамда электр таъминоти етиб бормаган хонадонлар масаласини ҳал этиш юзасидан тегишли чоралар кўрилиши белгиланди.

✅ Аҳоли мурожаатлари депутатлик назоратида.

Slide 1 of 1