Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Маҳаллада бандлик ва ижтимоий ҳимоя масалалари кўздан кечирилди
янв.21
#JARAYON
янв.21
Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши котибияти мудири Ж.Ҳамроев ҳамда вилоят Кенгаши депутати Б.Жалолов Конимех тумани тиббиёт бирлашмасида бўлиб, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати юзасидан амалий ўрганишлар олиб бордилар.
янв.21
Туман Кенгашида кунлик ва ҳафталик вазифалар ижроси муҳокама қилинди
янв.21
#JARAYON
янв.21
Deputat faoliyatidan
янв.21
#JARAYON
янв.21
#JARAYON
янв.21
Deputat faoliyatidan
янв.21
Deputat faoliyatidan
Халқ билан бирга — муаммоларга жойида ечим

Сайёр қабул давомида 100 га яқин турли йўналишдаги мурожаатлар келиб тушди. Фуқаролар томонидан асосан ижтимоий, иқтисодий ва маиший муаммолар, жумладан, иш билан таъминлаш, уй-жой, коммунал хизматлар ва тиббий хизматга оид масалалар кўтарилди.

Келиб тушган мурожаатларнинг 54 таси масъуллар томонидан жойида ҳал этилди. Шунингдек, 23 та оилавий низоларни бартараф этиш мақсадида мутасаддилар томонидан уйма-уй юриб, ўрганиш ва ҳал этиш чоралари белгиланди. Қолган мурожаатлар эса қўшимча вақт талаб этиши инобатга олиниб, тегишли ташкилотлар томонидан ўрганиш ва ҳал этиш учун назоратга олинди.

 Бу каби сайёр қабуллар аҳоли дардини тинглаш, муаммоларни жойида ҳал этиш ва халқ билан очиқ мулоқотни таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Энг муҳими, инсон қадри устувор бўлган бундай амалий ишлар халқнинг эртанги кунга бўлган ишончини янада мустаҳкамламоқда.

Slide 1 of 19