Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Deputat faoliyatidan

Нарх-навонинг барқарорлиги ва маҳсулот сифати — доимий эътиборда

Туман Кенгаши депутати Олия Бахрамова томонидан тумандаги Навруз маҳалласи ҳудудида жойлашган савдо дўконларида кунлик озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ҳамда нарх-навосининг барқарорлиги ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида аҳоли эҳтиёжи юқори бўлган маҳсулотлар — ун, ёғ, гуруч, шакар ва бошқа турдаги озиқ-овқат товарларининг сифати, сақлаш шароити ва белгиланган нархлар асосида сотилиши алоҳида назорат қилинди.

Мазкур назорат тадбири аҳолини сифатли ва арзон маҳсулотлар билан таъминлаш, бозорда сунъий нарх ошишининг олдини олиш ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар манфаатларини таъминлашга қаратилган.

Бу каби ўрганишлар тизимли равишда давом эттирилади.

Slide 1 of 3